2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон ЙПХ ходимлари мобил видеокамералар тақиб юриши белгиланди

Дата: 17:32, 05-12-2018.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – 2019 йил 1 июлдан Ўзбекистон йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари хизмат давомида мобил видеокамералар тақиб юриши белгиланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Республика Адлия вазирлигининг Telegram-канали маълумотагк кўра, Ўзбекистонда “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ, ЙПХ инспекторлари 2019 йил 1 июлдан бошлаб вазифаларини мобил видеокамерадан фойдаланиб олиб боришлари ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилишлари зарур.  

Шунингдек, ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати қатнашчиси тўхтатилганда унинг олдига бориш, ўзини таништириш, лавозими, унвони фамилияси ҳақида маълумот бериш ҳамда уларга “Сиз” деб мурожаат қилишлари, тиббий ёрдамга муҳтожларни белгиланган жойга олиб боришда фуқароларга ёрдам кўрсатиши, ҳайдовчини тезликни оширгани ҳақидаги махсус мосламанинг кўрсаткичлари билан таништириш, талабига кўра мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

Сурат манбаи: https://www.trend.az

Янгилик билан ўртоқлашиш: