2019 йил охирига қадар Ўзбекистон $38 млрдлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон $38 млрдлик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу лойиҳалар бугунда ишлаб чиқилаётган 2015-2019 йилларда Таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чоралар дастурида кўзда тутилган. Хусусан, мамлакатда 415 янги корхоналар ташкил қилинади, 455 амалдаги ишлаб чиқаришлар модернизация қилинади”, – деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.
Мазкур дастурни амалга ошириш орқали 5 йил ичида саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши 1,5 бараварга ўсиши ва ЯИМда саноат улушининг 24%дан 2020 йилга бориб 27%гача кўпайиши, 52 минг янги иш ўринларининг яратилишига эришилади.