2019 йил охирига қадар Ўзбекистон сув таъминоти тизимини ривожлантиришга $432,8 млн. йўналтиради

Дата: 13:50, 09-03-2015.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – 2019 йил охирига қадар Ўзбекистон сув таъминоти ва тақсимлаш тизимини модернизация қилиш дастурини амалга оширишга $432,8 млн. йўналтиради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида қарорни жорий йил февралда бунинг учун махсус ташкил этилган Республика сув таъминоти ва сув тақсимлар бўйича комиссия қабул қилади. Шунингдек, комиссия ушбу йўналишдаги харажатларнинг мақсадли фойдаланишини ҳам назорат қилади”, – деб таъкидлади “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг ташқи иқтисодий алоқалар ва инвестициялр бошқармаси бошлиғи Рифқат Раҳматуллаев.

Фақат жорий йилнинг ўзида “Ўзкоммунхизмат” сув хўжалик объектларини қуриш бўйича 98 млрд. сўмни ўзлаштиришни режалаштирмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: