2019 йил охиригача Тошкентда уч 3 қаватли транспорт йўл ўтказгични ишга тушириш режалаштирилмоқда

Дата: 12:57, 09-01-2019.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ 2019 йил охиригача Тошкентда уч 3 қаватли транспорт йўл ўтказгични ишга туширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Темир йўл компанияси матбуот хизматининг қайд этишича, мамлакатдаги илк бундай йўл ўткказгич Охангарон ва Паркент кўчалари кесишмасида Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёевнинг ташаббусига биноан барпо этилмоқда.

“Бунёдкорлик ишларининг бош режаси қурилиш соҳастда катта тажрибага эга “Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Ишланманинг асосида жаҳон стандартлари ётади”, - дейилади хабарда.

Лойиҳага кўра, дастлаб умумий узунлиги 484 м, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннель қурилади. Мазкур иншоотнинг баландлиги 5,5 метр бўлиб, ҳар икки йўналишда 3 та автомобиль йўлаги барпо этилади. Шунингдек, бу ерда лойиҳа доирасида ёритиш тизими, сув чиқариш ариқчалари қурилади.

Иккинчи босқичда диаметри 50 метр, баландлиги ердан 1 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади.

Бундан ташқари, Аэропорт-Шарқий ва Маҳтумқули кўчаларини боғловчи кўприкни тиклаш редалаштирилмоқда. “Мазкур иншоот Тошкент вилоятининг Паркент, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ туманлари томон ҳаракатланувчи автомобиллар бошқарувчилари учун қатор қулайликлар яратади”, - дейилади хабарда. Хусусан, мазкур ҳудудларга элтувчи замонавий магистрал бунёд этилади. Натижада ушбу туманларгача бўлган масофа деярли 20 км.га қисқаради. 

Йирик йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 618 м, кенглиги 30 метрни ташкил этиб, 6 та автомобиль йўлакларига мўлжалланган.

“Ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Кўприкқурилиш” трести унитар корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туннель қазиш ишлари олиб борилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: http://railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: