2019 йил охиригача Ўзбекистон 24 замонавий локомотив сотиб олиш ниятида

Дата: 12:05, 11-03-2016.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – 2019 йил охиригача Ўзбекистон миллий темир йўл ташувчиси 24 замонавий локомотив сотиб олиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқин 4 йил ичида янги йўналишлар жорий этилиши муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” локомотивлар, юк ва йўловчи вагонлари паркини кенгайтириш ниятида. Жумладан, 16 юк ва 8 пассажир локомотивлари сотиб олинади. Жорий йилда Хитойдан 11 юк электровозлари келтириш, Испаниядан 2017 йил сўнгига қадар икки юқори тезликдаги Talgo пассажир поездлари олиб келишга олинди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Вагонлар парки эса маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига бойитилади. Маҳаллий корхоналар 6350 юк ва 100 пассажир вагонлари ишлаб чиқариш, шунингдек, 181 локомотивни модернизация қилишни режалаштирмоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: