2019 йил январь ойи якуни бўйича Ўзбекистон Россия билан ташқи савдо айланмасини 279 миллион доллардан 293 миллион долларга етказди

Дата: 18:53, 04-04-2019.

Тошкент. 4 апрель. ЎзТАГ - 2019 йил январида Ўзбекистон Россия билан ташқи савдо айланмасини 279 млн. доллардан 293 млн. долларга етказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги Федерал Давлат статистика хизмати маълумотларига таяниб.

Шуниси эътиборлики, 2018 йил январь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ташқи савдо айланмаси 2017 йил январь ойининг натижаларига нисбатан 55,6 фоизга ўсди, 2019 йил январь ойи натижаларига кўра 2018 йил январь ойи натижаларидан у 4,9 фоизга ўсди. Яъни ташқи савдо айланмасининг ўсиш суръатларининг сезиларли пасайиши кузатилмоқда.

Юқорида келтирилган кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон собиқ СССР мамлакатлари орасида тўртинчи, Беларус (январь 2019, 2.148 миллион доллар), Қозоғистон (1.115 миллион доллар) ва Украина (854 миллион доллар) давлатларидан кейинги кўрсаткичга тушди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Молдова, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон ва Туркманистондан устундир.

Сурат манбаи: najot.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: