2019 йилда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси ишлаб чиқилади

Дата: 09:16, 28-03-2018.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – 2019 йилда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси ишлаб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” давлатлари ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашувида гапирилди.

Учрашувда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хажиев ва Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринилар қатнашдилар.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, Марказий Осиёнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ЕИнинг минтақамизга янгиланган Стратегиясини ишлаб чиқиш ва 2019-йилда қабул қилиш бўйича режасини қўллаб қувватладилар, шунингдек, ўз давлатларини мазкур жараёнда фаол қаташишга тайёр эканлигини изҳор этдилар.

Бўлиб ўтган вазирлар учрашувида минтақанинг иқтисодий ривожланиши, савдо-иқтисодий, инвестиция ва технология, илмий ва таълим соҳалардаги минтақалараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

ТИВ раҳбарларининг навбатдаги учрашуви шу йилнинг иккинчи ярмида Брюссель (Бельгия) шаҳрида бўлиб ўтиши тўғрисида келишилди.

Сурат манбаи: http://www.stanradar.com/news/full/17049-es-gotovit-novuju-ekologicheskuju-programmu-dlja-stran-srednej-azii.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: