2019 йилда ўзбек-герман саммити бўлиб ўтади

Дата: 07:33, 01-11-2018.

Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – 2019 йилда ўзбек-герман саммити бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

31-октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Германия Бундестагининг “ГФР – Марказий Осиё” парламент гуруҳи раиси Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

"(…) ҳар икки томон кўп қиррали мулоқотни сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш имконини берадиган Ўзбекистон-Германия саммитини 2019-йили муваффақиятли ўтказишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди”, - дейилади ЎзР. ТИВ матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон ва Германия, аввало Олий Мажлис ва Бундестаг ўртасидаги муносабатлар ҳолати ва истиқболлари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришни қонуний жиҳатдан қўллаб қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Германия Элчиси Гунтер Оверфельд иштирок этди.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: