2019 йилда Ўзбекистон енгил саноати экспорт ҳажмини $2,8 млрдга етказишни режалатирмоқда
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистон енгил саноати корхоналари экспорт ҳажмларини $2,8 млрдга етказишни режалатирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўтган йил якунлари бўйича Ўзбекистон қиймати $1 млрдлик тайёр матолар, бўялган трикотаж полотноси, рангли тола ва тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилди. Бугунда маҳсулотлар жаҳоннинг 50 ошиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда. МДҲ мамлакатлари бозорлари, хусусан, Россия муҳим экспорт бозорлари бўлиб қолмоқда. Жорий йилда ўзбек корхоналари Лотин Америкаси, Африка ва АҚШга маҳсулот чиқаришни бошладилар”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекенгилсаноат” ДАК техник сиёсат ва прогнозлаштириш бош бошқармсининг бошлиғи Дилбар Муҳамедова.
Юқоридаги эксперт кўрсаткичларига чиқиш учун мамлакатда қиймати $918 млнлик 56 янги лойиҳаоларни амалга ошириш мўлжалланмоқда. Улардан 21 лойиҳа хорижий инестициялар иштирокида амалга оширилади.