2019 йилда Ўзбекистон МОҚ президентининг номзодини ХОҚ Ижроя қўмитасига кўрсатишга ваъда берилди

Дата: 16:07, 04-07-2018.

Тошкент. 4 июл. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси (МОҚ) президенти Умид Ахмаджоновнинг номзодини Халқаро олимпиа қўмитаси (ХОҚ) Ижроя қўмитасига кўрсатишга ваъда берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновнинг Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах билан Лозаннадаги (Швейцария) 3 июлдаги учрашувида сўз борди.

“Қайд этиш зарурки, шу кунгача Халқаро олимпия қўмитаси таркибида нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан мутлақо аъзо эмас. ХОҚнинг 2016-йил Рио-де-Жанейродаги 129-сессиясида сакки амалдаги аъзо сайланди. Бугун ХОҚ рўйхатига 98 амалдаги аъзо киради. Шунинг учун ХОҚ Ўзбекистон вакили билан тўлдирилишини истардик. Умид Аҳмаджонов учрашувда ушбу масалани кўтарди”, - дейилади МОҚ матбуот хизматининг хабарида.

Маълум қилинишича, Томас Бах ХОҚнинг 2019 йилги умумий йиғилишида Умид Аҳмаджонов номзодини Ижроия Қўмитаси аъзолигига тақдим этишга ваъда берди.

Шунингдек Умид Аҳмаджонов учрашув давомида Томас Бахга ХОҚ шафелиги остида кечадиган янги мусобақаларни ташкил этиш, бундай нуфузли мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилишга тайёр эканлиги борасида таклиф киритди.

Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари бунга жавобан, 2019 йилги ХОҚнинг маркетинг масалаларига бағишланган йирик анжуманини Тошкентда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, Лозаннага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов “Олимпия бирдамлиги” дастури раҳбари Пьере Миро, шунингдек, ХОҚнинг бир неча департамент раҳбарлари билан ҳам учрашди ва ҳамкорликда янги лойиҳалар, семинар-тренинглар ўтказиш масаласида келишувга эришди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов ХОҚ раҳбари Томас Бах таклифига кўра 2 июлда Швейцарияга жўнаб кетган эди.

Сурат манбаи: http://olympic.uz/ru/9572

Янгилик билан ўртоқлашиш: