2019 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,5%ни ташкил этади - ИМФ
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ - Халқаро валюта фонди (ХВФ) 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,5%ни ташкил этилишини тахмин қилинмоқда, деб хабар беради Синьхуга берган хабарида Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Халқаро валюта фонди 2019 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5,5%ни, 2020 йилда эса 6%ни ташкил этишини тахмин қилмоқда”, - деб хабар берди ХВФ раҳбари Алберт Егер брифингда.
Иқтисодий ўсиш суръатларин ошиши инвестициялар оқимига боғлиқ, дея қўшимча қилди А.Егер.
“2018 йилда инвестицияларнинг импорти $7,5 млрд кўтарилди ва бу 2017 йилга нисбатан $3 млрд кўпдир. Бу улкан ўсиш”, - деди ташкилот раҳбари.
Халқаро валюта фондининг вакили жуда юқори инфляцияни қайд этди, бироқ мамлакатда ўтиш даври иқтисодиёти бўлганлиги ва нархларни эркинлаштирадиган давлат учун бу ажабланарли эмаслигини таъкидлади. Фонд экспертлари фикрича, 2019 йилда мамлакатда инфляция ўтган йили бўлгани каби 15% даражасида қолади. Ўз навбатида, Ўзбекистон Марказий банки йиллик инфляция даражасини 13,5-15,5% даражасида бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ноябрида ХВФ Ўзбекистонда 2019 йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 5% даражасида бўлиши тахмин қилинган. Ўзбекистон иқтисодиётида 2019 йилда инфляция кучайиши мумкин, энергия баҳосининг кўтарилиши, ижтимоий соҳада иш ҳақи ва солиқлар ўсиши ҳисобига истеъмол нархлари индекси 17-18% бўлиши мумкин.
Сурат манбаи: bljesak.info


