2019 йилда Ўзбекистонда Миллий географик инфотизим яратилади

Дата: 17:20, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ - 2019 йилда Ўзбекистонда Миллий географик ахборот тизими яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тизимни яратиш ишлари Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси томонидан бошланди, деб маълум қилди журналистларга қўмита раиси ўринбосари Тўлқин Абдуллаев.

“Технологик ускуналарни етказиб берувчи аниқланди, лойиҳа доирасидаги асосий ишлар октябрда бошланади”, - деди у сешанба куни очилган ICT Expo Uzbekistan-2015 кўргазмасида.

Лойиҳа сунъий йўлдошли геодезия тармоғи, кўчмас мулк кадастри ва рўйхатдан ўтказиш тизимини интеграллашган ахборот тизимини яратиш” ҳамда “Миллий географик ахборот тизимини яратишни кўзда тутади. GIS “Электрон ҳукумат” тизимининг бир қисми сифатида яратилмоқда. Ускуналар жанубий кореянинг ICT Technologies ширкати томонидан етказиб берилади. Лойиҳа 3 йилга мўлжалланган.

Қиймати $31 млн бўлган лойиҳани молиялаштириш кореянинг “Эксимбанк”и ажратадиган $15 млн крелдитлар ва ўзбек томони маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: