2019 йилда Ўзбекистонда МОМИҲ форуми бўлиб ўтади

Дата: 12:27, 27-11-2018.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – 2019 йилда Тошкент Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик” (МОМИҲ) дастурининг 18-вазирлар конференциясини қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу қарор МОМИҲнинг ноябрда Ашхобод шаҳрида (Туркманистон) бўлиб ўтган 17-вазирлар конференциясида қабул қилинган. Ўзбекистон МОМИҲ аъзолари бўлган мамлакатларнинг алфавит тартибига мувофиқ форум мезбонига айланади.

Конференция иштирокчилари ушбу тадбирлар юқори даражада ташкил этилиб, МОМИҲ аъзолари бўлган мамлакатлар ва халқаро ҳамкорлар замонавий, тезкор ривожланаётган Ўзбекистонни янгидан очишларига ишонч билдирдилар.

Ашхобод форумида Ўзбекистонни Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошқилигидаги делегация тақдим этди. Форум мавзуси “Савдо – ўсиш иқтисодий диверсификация локомотиви” бўлди.

Бу ерда МОМИҲнинг савдо-сотиқ соҳасида 2030 йилгача бўлган янги интеграциялашган режаси кўриб чиқилди ва келишилди. Конференцияда МОМИҲга аъзо давлатларнинг 150 зиёд вакиллари, шунингдек, ОТБ, ХВЖ, Жаҳон банки, ЕТТБ, ИТБ, БМТТД, Европа комиссияси, БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО), Жаҳон савдо ташкилоти ва бошқа бир қатор кўп ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигидан хабар беришларича, МОМИҲга аъзо мамлакатлар билан савдо-сотиқ тез суръатларда ўсиб бормоқда. 2018 йилнинг уч чораги мобайнида Ўзбекистоннинг Покистон ва Мўғулистон билан ўзаро савдо ҳажми икки баробардан кўпроқ ошди, Тожикистон ва Озарбайжонда билан эса қарийиб 60%, Қозоғистон ва Қирғизистон билан 45% дан кўпга, Хитой билан 30% атрофидага, Туркманистон билан 17% Афғонистон билан 11% га ошди.

Ж. Хўжаевнинг сўзларига кўра, бирлашув доирасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, авваламбор, ўзаро савдо-сотиқ тартибларини осонлаштириш, техник, санитар ва фитосанитар тўсиқларни ўзаро бартараф этишга қаратилиши керак.

Сурат манбаи: https://www.uzdaily.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: