2019 йилда Ўзбекистонда узунлиги 2,755 км бўлган миллий магистрал қурилишини якунлаш режалаштирилмоқда

Дата: 17:41, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистонда узунлиги 2,755 км бўлган миллий магистрал қурилишини якунлаш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзавтойул” ДАК маълум қилишларича, “натижада республиканинг бир томонидан иккинчисигача бўлган йўл 10-12 соатни ташкил қилади. Хусусан, Андижондан Қўнғитротгача, Самарқанддан Термизгача бўлган барча автомобил йўллари халқаро стандартларга мос келадиган бўлади”.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий магистрали қўшни мамалкатларга 4 чиқиш йўналишига эга. Булар шимолий ғарбда Бейнов орқали, жанубий-ғарбда Олот орқали, жанубда Термиз орқали ва шарқда Андижон орқали йўналишлардир. У Россия ва Шарқий Европа мамлакатларига қисқа ва қулай чиқишга эга бўлган шарқдаги “Ўш-Қошғар” автойўли орқали Хитойда Буюк ипак йўли маршрути бўйича қурилаётган юқори тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган автомобил йўли билан боғланади. Келажакда ҳозирда мавжуд бўлган ва режалаштирилган йўллар ушбу магистрал билан бирлашади ва Ҳиндистон ярим ороли, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, шунингдек, Ғарбий Европани ўзаро боғлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: