2019 йилда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 3 мингта янги база станциялари ўрнатилади

Дата: 15:29, 01-04-2019.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 3 мингта янги база станциялари ўрнатилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари ва алоқани ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, 30 март куни мобил алоқа тармоқларини кенгайтириш ва мобил қурилмаларни ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларюзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, ҳудудларда мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, жамоатчилик ва корпоратив мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

“2019 йилда мобил алоқа операторлари мамлакатнинг барча ҳудудларида 3000 тагача янги таянч станциялар ўрнатадилар”, - дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, мамлакатда 22 миллиондан ортиқ мобил алоқа абонентлари, шунингдек, 16 миллиондан ортиқ мобил Интернет фойдаланувчилари бор.

Бундан ташқари, матбуот анжуманида Ўзбекистонда мобил қурилмаларнинг ҳисобга олиш тизимини жорий қилиш 2019 йилнинг 1апрелидан бошланади. Шунингдек, 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда GSM-операторларининг тармоқларида ишлатиладиган барча мобил қурилмаларни автоматик равишда рўйхатдан ўтказиш режалаштирилган.

“Автоматлашган қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳеч қандай тўлов амалга оширилмайди”, - дея хулоса қилинади хабарда.

 

Сурат манбаи: mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: