2019 йилда “Ўзэлтехсаноат” маиший электротехника ишлаб чиқаришга $153,4 млн йўналтиради

Дата: 16:30, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – 2019 йилда “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси маиший электротехника ишлаб чиқаришга $153,4 млн йўналтиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Электротехника саноатини 2019 йилга қадар ривожлантириш дастури маиший техника ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар ва мавжудларини модернизация қилишга доир 24 лойиҳани ўз ичга олган.

Ўзбекистоннинг ушбу дастури доирасида 2014-2018 йилларда телевизорлар ишлаб чиқаришни 4,6 баравар – 635 минг донагача, мобил телефонлар ишлаб чиқаришни 3,9 баравар – 1 млн донагача, музлатгич ва музлатгич камералари чиқаришни 2,5 баравар – 60 минг донагача кўпайтириш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: