2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда аҳолининг гриппдан профилактикаси бюджетдан молиялаштиради

Дата: 16:21, 14-06-2018.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда аҳолининг гриппдан профилактикаси бюджетдан молиялаштиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг юқтириш ва оғир асоратлар қолиш хавфи юқори бўлган қатламлари орасида грипп профилактикаси чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси билан кўзда тутилган. Ҳужжат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигига вакциналарни “совуқ занжир” талабларига мувофиқ равишда етказиб бериш ва сақланишини таъминлаш, шунингдек, мақсадли тақсимлаш ва белгиланган тартибда уларни ишлатиш, тегишли шахслар контингенти ўртасида мавсумдан олдинги эмлаш, аҳоли орасида, айниқса, юқтириш ва оғир асоратлар қолиш хавфи юқори бўлган қатламлари орасида грипп профилактикаси ва эмлашни ўтказиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш топширилди.

“2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб китоблари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саховат” уйлари, болалар шаҳарлари ва болалар уйлари, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида бузилишлар бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида (мактаблар, мактаб-интернатлари) яшовчи гриппни юқтириш ва оғир асоратлар қолиш хавфи юқори бўлган қатламларини вакциналар билан таъминлаш учун зарур маблағларни кўзда тутсин”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, хомиладор аёллар, кекса кишилар, тиббий ходимлар эпидемия хавфида эмлаш билан ўз маблағлари ҳисобига шуғулланадилар.

Сурат манбаи: http://sysadmin.poltava.ua/doctor-eleks/laboratory/

Янгилик билан ўртоқлашиш: