2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонга Олтой ўлкасидан наслли молларни етказиб бериш бошланади

Дата: 10:19, 13-11-2018.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – 2019 йилда Ўзбекистонга Олтой ўлкасидан наслли молларни етказиб бериш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 12 ноябр куни Олтой ўлкаси қишлоқ хўжалиги вазири А. Чеботаев вилоят губернатори В. Томенко томонидан ўтказилган тезкор йиғилишда маълум қилди.

“(...) Октябрда бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги биринчи минтақалараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистонга чорва моллари етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Келгуси йилда (2019 йил – ЎзТАГ) Олтой ўлкаси Ўзбекистонга қизил чўл наслидаги қора маолларни сотишни режалаштирмоқда”, - деб иқтибос келтиради Чепотаевдан Олтой ўлкаси маъмурияти матбуот хизмати.

Таъкидланишича, Олтой ўлкаси қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳозирда наслчилик хўжаликлари мақомида, шу жумладан, сут ва мол гўшти соҳаларида, фаолият юритиш учун 51та лицензияга эга.

Сурат манбаи: https://ap22.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: