2019 йилга қадар Ўзбекистонда озиқ-овқат саноатида қиймати $410 млнлик 304 лойиҳа амалга оширилади

Дата: 10:21, 01-04-2015.

Тошкент. 1 апрел. ЎзТАГ – 2015-2019 йилларда Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати ассоциацияси замонавий қуритиш ва қадоқлаш технологиялари асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайташ ишлаш, сақлаш бўйича қиймати $410 млнлик 304 лойиҳани амалга оширади, дея хабар беради Telegraf.uz нашри.

Юқоридагилар Ўзбекистон президентининг “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чоралар дастури тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Хусусан, 165 лойиҳа озиқ-овқат саноатидаги фаолияти тўхтаган корхоналарни модернизация қилишга йўналтирилади.

Бундан ташқари, лойиҳалар доирасида “Файзи Рамз” фермер хўжалигида мева-сабзовот маҳсулотларини сублимация йўли билан қуритишни йўлга қўйиш, “Сиёб саҳовати” МЧЖ ХКда гўштни қайта ишлашни бошлаш, шунингдек, “Euro Food Trade” корхонасида балиқ консервалари ва қўзиқоринларни чуқур қайта ишлаш кабилар ҳам амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: