2019 йилга бориб Сирдарёда янги гусеницали техникани таъмирлаш заводи қурилади

Дата: 21:20, 16-01-2017.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Сирдарё шаҳрида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш бўйича янги завод қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Хужжатга мувофиқ, қиймати $30 млн атрофида бўлган лойиҳа 2017-2018 йилларда “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари негизида барпо этилади.

2017 йил 1 апрелгача “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Вазирлар Маҳкамасига лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тасдиқлаш учун киритиши лозим. 1 июлга қадар “Ўзбекистон темир йўллари”га қурилиш билан бир қаторда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга рухсат берилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” компанияси давлат раҳбарнинг қарорига мувофиқ лойиҳа доирасида амалга оширадиган ишлар ҳажмида ҚҚС ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинди.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида олиб келинадиган ва республикда ишлаб чиқарилмайдиган машина ва ускуналар, эҳтиёт қисмлар, технологик жиҳозлар ҳам божхона тўловлари тўлашдан озод қилинди.

Маълумот ўрнида, олдин юқоридаги лойиҳа вилоятнинг Янгиер шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: