2019 йилга бориб Ўзбекистон Ҳиндистонга 2 минг тонна уран етказиб беради

Дата: 16:28, 27-08-2014.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – 2014-2018 йилларда Ўзбекистон Ҳиндистонга 2 минг тонна камтўйинтирилган уран етказиб беради, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳинд ОАВга асосланган ҳолда.

“Навоий тоғ-металлургия комбинати” (НТМК) ДК ва ҳиндистоннинг UCIL компаниялари беш йил давомида йилига 500 тонна уран етказиб беришга доир шартнома имзоладилар, деб аниқлаштиради The Indian Express нашри.

Ўзбекистон 90-йиллардан бери тўлиқ экспортга чиқариладиган уранини экспорт қилишнинг янги каналларини қидирмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 1992 йилдан бери американинг Nukem ширкати ўзбек уранини етказиб бериш бўйича эксклюзив ҳуқуқларга эга эди. 2011-2014 йилларда Ўзбекистон Япония, Жанубий Корея ва Хитой билан уран экспортига доир узоқ муддатли шартномалар имзолади.

90-йилларнинг бошига қадар НТМК Ўзбекистонда уран қазиб олиш, тўйинтириш ва экспорт қилиш бўйича монопол ҳуқуққа эга бўлиб, йилига 3-3,5 минг тонна камтўйинтирилган уран ишлаб чиқарган. 2016 йилга бориб комбинат уран қазиб олишни 1,8 бараварга кўпайтириш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: