2019 йилга бориб Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улуши 24% ташкил этади

Дата: 18:26, 07-04-2017.

Тошкент. 7 апрел. ЎзТАГ – 2019 йилга бориб Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш улуши 24% ташкил этади, бу эса 4,6 минг янги иш ўринлари яратишни таъминлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу режалар Ўзбекистон Иқтисодият вазирлигида ўтказилган “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида ислоҳот ва истиқболлар” номли матбуот анжуманида очиқланди.

“Экспортни кўпайтириш учун бугунда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, саралаш, калибровка қилиш, қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича 14 логистика марказлари ташкил қилинди. Уларнинг қуввати 310 минг тоннага тенг”, - деб таъкидланди тадбирда.

Натижада 2017-2021 йилларга бориб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,4 бараварга, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари ҳажми 2 бараварга, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 2,3 бараварга кўпайиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: