2019 йилнинг I чорагида Ўзбекистон $500 млнлик евробондлар чиқаради

Дата: 15:27, 24-12-2018.

Тошкент. 24 декабр. ЎзТАГ – 2019 йилнинг I чорагида Ўзбекистон $500 млнлик евробондлар чиқаради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Reuters маълумотларига кўра, мамлакат муддати 5-10 йиллик облигациялар чиқаришга тайёрланмоқда.

Облигацияларни жойлаштиришни ташкил қилиш ваколатини JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва россиянинг “Газпромбанк”и олган.

Эслатиб ўтамиз, еврооблигациялар – эмитент учун хорижий бўлган валютадаги узоқ муддатли қимматли қоғозлардир. Евробондларни 1 йилдан 40 йилгача узоқ муддатга пул маблағларини олишдан манфаатдор бўлган халқаро ташкилотлар, ҳукуматлар, йирик корпорациялар чиқаради. Орадан маълум муддат ўтгач улар қайта сотиб олиниши мумкин.

 

Сурат манбаи: https://abctv.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: