2020 йил барчамиз учун муваффақиятли бўлсин!

Дата: 10:37, 30-12-2019.

2020 йил барчамиз учун муваффақиятли бўлсин! Биз анчадан бери биргамиз. Эрталаб бирга турамиз, биргаликда ишлаймиз, қуёш ботишини ҳам бирга кузатамиз. Албатта, 2019 йил кўпчилик учун ажойиб йил бўлди. Кимдир ўғлини уйлантирди, қизини турмушга берди, набиралар кутди, мактабни тугатди, университетга ўқишга кирди ёки мутахассисликка эга бўлди, ҳаётда жуда кўп ёруғ кунлар бор. Кимдир севган одамини, дўстини, дугонасини йўқотди, чунки ҳаёт фақат қувончли кунлардан иборат бўлмайди. Ҳар нарса содир бўлиши мумкин ва ҳар бир киши кетаётган йилни ўзича эслаб қолади.

Деворий календарь каби, декабрни тугатгандан сўнг, барчамиз 2020 йилни кутиб оламиз. Эҳтимол, у энг қизиқарли, бой ва табассум билан тўла бўлар. Эҳтимол, у энг қувончли дақиқаларни келтирмас. Лекин, нима бўлишидан қатъи назар, ЎзТАГ сизга кўпроқ қувончли кунларни ва иложи борича кам ғамгин кунлар бўлишни хоҳлайди. Узоқ яшанг, ҳар бир кунингиз, ҳар бир лаҳзангиз хурсандчиликда ўтсин, чунки ўтган кунлар ҳеч қачон такрорланмайди. Омад ва мустаҳкам соғлиқ ёр бўлсин! Энг яхшисини тилаймиз! Биз билан бирга бўлинг!

Сурат манбаи: uazmi.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: