2020 йил охирига қадар Тошкент вилоятида $1 млрддан зиёдлик 21 лойиҳа амалга оширилади

Дата: 14:36, 23-10-2017.

Тошкент. 23 октябр. ЎзТАГ - 2020 йил охирига қадар Тошкент вилоятида $1 млрддан зиёдлик 21 инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳукуматнинг “2018-2020 йилларда Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурни, шунингдек, Бекободда маданият ва дам олиш паркини реконструкция қилиш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Хусусан, ҳукумат 2020 йилгача Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурни тасдиқлади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми $519 млндан ошади.

Хусусан, Россиянинг “Евроцемент груп” компанияси “қуруқ усул”да йилига 2,4 млн тонна цемент ишлаб чиқаришга $220 млн сармоя киритади.  Хитойнинг Xin Lei компанияси Оҳангарон туманида цемент заводи қуради. Лойиҳа қиймати $108 млнга тенг. Цемент ишлаб чиқариш бўйича яна бир $100 млнлик завод “Оҳангароншифер” АЖ асосида ташкил этилади. Дастур доирасида “Паркент” ЭИҲда қиймати $8 млнлик турли материаллардан замонавий гулқоғозлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: