2020 йил охирига қадар Ўзбекистон телекоммуникацияларни ривожлантиришга 2,1 трлн сўм йўналтиришни режалаштирмоқда

Дата: 17:15, 04-08-2016.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – 2020 йил охирига қадар Ўзбекистон телекоммуникациялар, тармоқлар ва алоқа инфраструктурасини ривожлантириш бўйича 17 лойиҳани амалга ошириб, бу ишларга 2,1 трлн сўм маблағ йўналтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бундан ташқари, ҳукумат ахборот тизимлари комплекслари ва “электрон ҳукумат” тизимлари маълумотлар базаларини яратиш бўйича 28 тадбир ва лойиҳаларни режалаштириб қўйган. Бу истеъмолчиларнинг яқин истиқболда самарали давлат АТ-инфраструктурасига бўлган талабини қондириши зарур”, - деб таъкидлашди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигида.

Аниқлаштирилишича, ушбу чораларнинг амалга оширилиши миллий ахборот макони ривожланиши, давлат бошқаруви тизимининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига сифат жиҳатидан янги босқичга чиқишидан дарак беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: