2020 йил охирига қадар Ўзбекистонда 30 контейнер терминалларини ишга туришиш режалаштирилмоқда

Дата: 11:17, 10-06-2015.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – 2020 йил охирига қадар Ўзбекистонда юк ташувлари ҳажмида контейнер терминаллари улушини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқин беш йилда мамлакатда 30 янги контейнер терминалларини ишга туришиш режалаштирилмоқда. Улардан бири бир неча ойдан кейин ишлай бошлайди. Натижада 2020 йилга бориб контейнер ташувлари улуши юк ташувлари ҳажмида 20% ошади. Бугун уларнинг ҳажми атига 7% тенг”, – деб таъкидлади ЎзТАГ мухбирига ITC-Central Asia Co.Ltd компанияси вакили Алишер Ҳошимов.

Эслатиб ўтамизки, 2000-2013 йиллларда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси тўрт баравардан ошиқ ўсиб, $6,2 млрддан $29,5 млрдгача етди. Ҳозирда транспорт тармоғининг республика ЯИМ улуши 9% ошиқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: