2020 йил охиригача Ўзбекистонда 19 амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – 2020 йил охиригача Ўзбекистонда 19 амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
CA-NEWS нашри Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси матбуот хизматига асосланиб берган маълумотларига кўра, ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва муқобил энергия манбаларини ривожлантириш мақсадларида компания 19 амалдаги гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Натижада уларнинг қуввати 118,5 мВт соатга етиб, қўшимча, 600 млн. кВт/с электроэнергия олинади. Бунинг ҳисобига 250 млн. куб. м. табиий газ иқтисод қилинади.
Хабарда айтилишича, республикада 90-йилларнинг бошидаёқ барча станцияларни модернизация қилиш бошланган эди. Мавжуд гидроэлектростанциялар мамлакатдаги барча олинаётган электроэнергиянинг 11,4% ишлаб чиқаради.
Бундан ташқари, тармоқда янги ишлаб чиқаришларни яратиш, амалдагиларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича 30 йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Улар буғ-газ қурилмалари асосида электрик ва иссиқлик энергиясини биргаликда ишлаб чиқаришни, мавжуд кўмир электростанцияларини реконструкция қилиш ҳисобига қаттиқ ёқилғининг ёқилғи-энергетика балансидаги улугшини ошириш, электроэнергияни зарур жойларга етказиш учун тизимлараро электр узатиш линиялари ва подстанциялар қуриш кабиларни кўзда тутади.