2020 йилда Гулистон бутунлай янгиланади

Дата: 22:32, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ - 2015-2019 йилларда Гулистон шаҳрининг бутун инфраструктураси тўлиқ янгиланади, деб хабар беради Sputnik ўзбек ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Дастур доирасида қатор ишлар амалга оширилиб, бу ишлар натижасида шаҳарнинг ташқи кўриниши бутунлай янгиланиши, ижтимоий, транспорт ва инженерлик инфраструктурасини ривожлантириш, инженер-коммунал тармоқлари ва иншоотларини модернизация қилиш, мелиоратив ҳолатни яхшилаш ва оқава сувлар даражасининг пасайтиришни кўзда тутади.

Жорий йил давомида Гулистонда сув таъминоти, санитария, ирригация, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти ва телекоммуникация объектлари реконструкция қилинади.

Шаҳар ҳокимияти меъморчилик ансамбллари қуриш, мавжуд шаҳарсозлик майдонларини реконструкция қилиш ва қуриш, боғларни ободонлаштириш инфраструктурасини барпо қилиш бўйича хужжатларни ишлаб чиқадилар.

Эски ва авария ҳолатидаги уйларнинг бузилиши сабабли турар жой фондини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Шу билан боғлиқ ҳолда ИИВ маҳаллий шаҳар ва вилоят ҳокимиятлари билан бирга фуқароларни ҳисобга олиш ва прописка қилиш қоидаларига риоя этилишини таъминлашлари зарур.

Гулистон ва Сирдарё вилояти ҳокимиятларига бошқа таркиблар билан бирга қурилиш, йўл-транспорт, инженер-коммуникация ва ижтимоий инфраструктура ишларининг муддатидан аввалида режаларга мувофиқ бажарилишини таъминлаш топширилди.

Шаҳарда ирригация-дренаж объектларини эксплуатация қилиш бўйича махсус хизмат тузилиб, у малакали мутахассис ва зарур техника билан таъминланади. Ушбу хизматга ер ости сувларини назорат қилишнинг замонавий усулларини жорий қилиш ва мелиоратив-ирригацион тизимнинг ишончли ишлашини таъминлаш топширилади.

Эслатиб ўтамизки, Гулистон – Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти маркази бўлиб, Мирзачўлнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: