2020 йилда Ўзбекистонда 18 та янги отм ташкил этилади

Дата: 17:09, 04-01-2020.

Тошкент. 4 январь. ЎзТАГ – 2020 йилда Ўзбекистонда 18 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йилда олий таълим қамровини ошириш ва таълим сифатини яхшилаш мақсадида 18 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилади: 10 та маҳаллий, 3 та хорижий, 5 та давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартларида", - дейилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш икки баробар оширилади.

"18 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилиши ва қўшма таълим дастурларини кенгайтириш натижасида олий маълумотли ёшларни қамраб олиш 25 фоизга оширилади, муҳандислик-техник таълимда қабул қилиш параметрларининг улуши 28 фоизга оширилади, бакалавр мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган битирувчилар 10 фоизга оширилади", - дея қайд этилади хабарда.

Сурат манбаи: gubernia74.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: