2020 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши мумкин

Дата: 17:12, 15-12-2017.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – 2020 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) kommersant.uz нашрига асосланган ҳолда.

Нашрнинг ёзишича, бу ҳақида Халқаро пресс-клубнинг 14 декабрдаги йиғилишида Давлат статистика қўмитасиси раиси Баҳодир Бегалов баён қилди.

“2020 йилда бутун дунё бўйлаб аҳолини рўйхатга олиш мўлжалланмоқда. Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда ишламоқда. Бу жараён анча меҳнат ва харажат талаб қилувчи иш. Хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда мамлакатнинг ҳар бир фуқаросини рўйхатга олиш жараёни $3-4га тушади, дейиш мумкин. Рўйхатга олиш қанчалик самарали бўлиши ва қандай натижа беришини ҳисоблаб чиқиш учун ушбу жараённи яхшилаб ўрганиб чиқиш зарур”, - деди Бегалов.

Қайд этиш зарурки, сўнгги марта республикада аҳолини рўйхатга олиш 1989 йилда амалга оширилган эди. 2017 йилнинг 1 октябрига келиб Ўзбекистон аҳолиси 32,5 млн кишини ташкил этади. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: