2020 йилда Ўзбекистонга НАТО парламент ассамблеяси делегацияси ташриф буюради

Дата: 17:05, 03-10-2019.

Тошкент. 3 октябрь. ЎзТАГ – 2020 йилда Ўзбекистонга Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) Парламент Ассамблеяси (ПА) делегацияси ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"1 октябрь куни Брюсселдаги (Белгия) НАТО ПА штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг ташкилотдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов ва алянс бош котиби Девид Хоббс билан учрашув бўлиб ўтди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати (ТИВ) хабарида.

Қайд этилганидек, суҳбат чоғида томонлар ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ПА иттифоқнинг ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

"Учрашув якунида томонлар 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва НАТО ПА вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олдилар", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: ua.news

Янгилик билан ўртоқлашиш: