2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон яна 20 та давлат билан визасиз режим жорий этади
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон яна 20 та давлат билан визасиз режимни жорий этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2020 йил 1 январдан бошлаб, илова бўйича мамлакатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунлик муддатга визасиз режим ўрнатилсин", - дейилади президентнинг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида.
Рўйхатга Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминика Республикаси, Мексика Қўшма Штатлари, Гватемала Республикаси, Гондурас Республикаси, Коста-Рика Республикаси, Куба Республикаси, Никарагуа Республикаси, Панама Республикаси, Тринидад ва Тобаго Республикаси, Эл-Салвадор Республиаси, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Люсия, Багам Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминика Ҳамдўстлиги, Сент-Китс Федерацияси ва Невис ҳамда Ямайка киради.
Эслатиб ўтамиз, 20 мартдан бошлаб Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этган.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон яна 64 мамлакат билан визасиз режим, шулар қаторида Грузия ва МДҲ давлатлари, жумладан, Россия билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилди. Бундан ташқари, 2018 йил июль ойидан бошлаб Ўзбекистон орқали транзитдан кейинги қарийб 100 мамлакат фуқаролари учун 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз режим ўрнатилди.
Сурат манбаи: bnews.kz