2020 йилдан Фарғона НҚЗ Афғонистонга 1 млн тонна нефт маҳсулотлари етказиб беради

Дата: 17:16, 24-07-2019.

Тошкент. 24 июль. ЎзТАГ - 2020 йилдан бошлаб Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚЗ) Афғонистонга 1 миллион тонна нефт маҳсулотлари етказиб беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РИА Новости маълумотларига таяниб.

Тўғридан-тўғри етказиб бериш Индонезия компанияси РТ Trans Asia Resources.

томонидан амалга оширилади.

"Trans Asia Resources Афғонистон ҳукумати билан бир миллион тоннагача нефт маҳсулотларини етказиб бериш бўйича битим имзолади", – деди НҚЗаги манба РИА Новостига. Ҳужжат 17 июль куни Тошкентда савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Афғонистон ҳукуматлараро комиссиясининг (ҲАК) биринчи Мажлиси доирасида имзоланди.

Завод вакили, нефт маҳсулотлари, хусусан, автобензин ва дизел ёқилғисини етказиб бериш Афғонистон тижорат тузилмалари билан қатъий шартномалар тузилгандан сўнг 2020 йилдан бошлаб бошланиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, келажакда Тожикистон ва Қирғизистонга маҳсулот етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ҳукуматлараро шартнома йил охиригача имзоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1959 йилда ишга туширилган бўлиб, бугунги кунда 60 турдаги нефт маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Нефтни қайта ишлаш заводининг лойиҳада кўрсатилган қуввати йилига 5,5 млн тоннага етади. Заводни 2022 йилгача модернизация қилиш 875 млн. долларга баҳоланмоқда. Келажакда НҚЗ давлат активлари Ўзбекистон ҳукумати шартларида РТ Trans Asia Resources сотилади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойи бошида РТ Trans Asia Resources тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Сурат манбаи: bbgl.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: