2020 йилдан Ўзбекистон пахта хом ашёсини экспорт қилишни тўхтатади
Тошкент. 10 октябрь. ЎзТАГ – 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон пахта хомашёсини экспорт қилишни тўхтатади, дея маълумот беради инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2020 йилдан бошлаб биз пахта хомашёсини экспорт қилмаймиз, чунки биз қўшимча қийматли маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш учун имкониятлар яратдик", деди вазир Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига берган интервюсида.
Унинг сўзларига кўра, республика мамлакат ичидаги барча экинларни қайта ишлашни бошлайди, чет элга юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар – тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беради. Умурзоқовнинг таъкидлашича, пахта АҚШ ва Хитойга экспорт қилинади. Жорий йилда ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспорти $2 млрдга, 2025 йилда эса $8 млрдга етиши прогноз қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кейинги йилларда пахта толасини чет элга етказиб беришни аста-секин қисқартирган. Статистик маълумотларига кўра, 2010 йилда Ўзбекистон пахта хомашёсини $1,5 млрдга, 2015 йилда $736 млнни экспорт қилди, бу кўрсаткич 2018 йилда эса $222 млнни ташкил этди.
Ўзбекистон йилига 1,2 млн тонна пахта толасини ишлаб чиқаради.
Сурат манбаи: for.kg