2020 йилга қадар Ўзбекистон чарм-тери пойафзал саноатини ривожлантириш бўйича 82 лойиҳани амалга оширади

Дата: 16:26, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси ва вилоятлар ҳокимиятлари чарм-тери пойафзал саноатини ривожлантириш бўйича 2020 йилгача бўлган муддатни ичига олган ҳудудий дастурни ишлаб чиқдилар. У замонавий корхоналарни қуриш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича 82 лойиҳани кўзда тутади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“82 лойиҳадан 48 янги корхоналар ташкил қилиш, 35 доирасида мавжудларини модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Тармоққа киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдори $114 млндан ошади. Айни пайтда 2020 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажмлари $476,5 млнга қадар ошади, бу эса 2015 йил билан солиштирганда 2,8 бараварга кўп. Шу билан бирга маҳсулот экспорти ҳам кўпайиб, $301,2 млнга етади, 3240 янги иш жойлари яратилади”, - деб таъкидлашди “Ўзбекчармпойабзали”да.

Эслатиб ўтамизки, бугунда “Ўзбекчармпойабзали” тармоқдаги тери хом ашёсини қайта ишлаш, пойафзал ва тери-галантерия буюмлари каби тайёр маҳсулотлар, турли хилдаги керамик плиткалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 80 атрофида корхоналарни ўзида бирлаштирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: