2020 йилга қадар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари қиймати $123,8 млнлик 89 янги ишлаб чиқаришларни очади

Дата: 09:37, 22-04-2015.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 2015-2019 йилларда Ўзбекистон озиқ-овқат корхоналари ассоциациясига кирувчи корхоналар умумий қиймати $123,8 млнлик 89 янги ишлаб чиқаришларни очади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги лойиҳларни амалга оширишда инвестиция ва кредит маблағларидан ($95,7 млн), шунингдек, корхоналарнинг ўз маблағларидан ($28,2 млн) фойдаланиш режалаштирилмоқда. Жорий йилда 32 саноат корхонасини янгилаб, бунга $22 млн инвестиция киритилади, яқин йилларда эса $14,6 млнлик 8 янги саноат объекти қурилади.

Маълумот ўрнида, 2011 йилда ташкил этилган Ўзбекистон озиқ-овқат корхоналари ассоциациясига 188 корхона киради.

Ассоциация маълумотларига кўра, бугунда Ўзбекистонда ушбу соҳада 8,9 мингдан ошиқ қайта ишлаш корхоналари ишлаб турибди. Улардан 600 мева ва сабзовотларни қайта ишлашга, 798 сутни қайта ишлашга, 514 гўштни қайта ишлашга, 1,2 минги қандолат маҳсулотлари чиқаришга, 200 ёғмой маҳсулотлари чиқаришга ихтисослашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: