2020 йилга қадар Ўзбекистон текстиль тармоғига $626 млндан ошиқ сармоя киритади

Дата: 11:59, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ - 2015-2019 йилларда Ўзбекистон текстиль саноати корхоналари модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга $626 млндан ошиқ сармоя киритадилар, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

Мамлакат президенти Ислом Каримов томонидан тасдиқланган дастурга тармоқ корхоналарини модернизация, техник ва технологик янгилаш бўйича 55 лойиҳа киритилган. Лойиҳалар $202,3 млн хорижий инвестиция ва кредитлар, ўзбек банкларининг $313,1 млн кредитлари ва корхоналарнинг $110,8 млн. маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Хусусан, 2019 йилда швейцариянинг Swiss capital компанияси Тошкент вилоятида чойшаблар ва матолар ишлаб чиқариш бўйича қиймати $65, 5 млнлик лойиҳани, 2016 йилда голландиянинг LT Textile Cooperatief U.A. ширкати Қашқадарёда аралаш калава ишлаб чиқаришга қаратилган $55 млнлик текстиль мажмуини, 2018 йилда сингапурнинг Indorama Industries компанияси ишлаб чиқаришни кенгайтиришга $50 млн. сарфлайди.

Дастурнинг амалга оширилиши 2019 йилга бориб Ўзбекистон енгил саноатига эшилган ип ишлаб чиқаришни 474,5 минг тоннага (1,4 бараварга), пахта калавасини 445,2 млн кв. метрга (1,64 бараварга), трикотаж матолар чиқаришни 91,1 минг тонна (1,7 бараварга), тикув-трикотаж маҳсулотларини 408 млн донага (1,62 бараварга) етказиш имконини беради.

Экспертлар ва бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, мамлакатда текстиль саноатига қатор имтиёзлар берилганига қарамасдан, пахта хом-ашёсини эркин сотиб олиш масаласи ҳалига қадар ҳал қилингани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: