2020 йилга қадар Ўзбекистонда энг йирик шамол электростанцияси қурилади

Дата: 17:03, 03-10-2018.

Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – 2020 йилга қадар Туркиянинг ETKA Co Enerji компанияси Ўзбекистонда энг йирик шамол электростанциясини қуради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компания маълумотларига кўра, қуввати 600 МВтлик шамол электростанцияси Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида барпо этилади. Натижада 100 янги иш жойи яратилади. Лойиҳа қиймати $500 млнга баҳоланмоқда.

Мутахассисларнинг қайд этишича, электростанция йилига 2 млрд КВт/с электроэнергия ишлаб чиқаришга имкон беради, бу эса Бойсун ва Шеробод туманларини элект қуввати билан таъминлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Siemens немис компанияси Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик шартларида қуввати 100 МВтлик биринчи шамол электростанциясини қуришни режалаштирган эди. У Навоий вилоятининг Зарафшон туманида жойлашиб, 2022 йилда ишга туширилади. Лойиҳа қиймати $100 млнни ташкил этади.

Сурат манбаи: из https://www.spot.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: