2020 йилга қадар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнс лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини 22,5 трлн сўмгача кўпайтириш режалаштирилмоқда
Тошкент. 2 июл. ЎзТАГ – 2020 йилга қадар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини 22,5 трлн сўмгача кўпайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Марказий банкининг Тижорат банклари инвестиция портфелларини мониторинг қилиш департаменти директори Азамат Қосимовнинг маълумотларига кўра, инвестиция мақсадларида бериладиган кредитлар ҳажмларини 2,5 каррага кўпайтириш ҳам режалаштирилган.
А.Қосимовнинг таъкидлашича, Марказий банк фуқароларнинг банк тизимига ишончини ошириш учун банклар ва тадбиркорлар орасидаги алоқаларни йўлга қўйишга киришди.
Амалдорнинг сўзларига кўра, келажакжа банк ва бизнес ўртасидаги алоқалар бутунлай бошқача тус олади. Интернет орқали алоқа кенгайтирилиб, тўғридан-тўғри мулоқотлар камайтирилади. Бюрократик тўсиқлар олиб ташланиб, шаффофлик даражаси ортади.
Шунингдек, Қосимов Марказий банкнинг давлат хизматлари кўрсатиш тартибларини бузаётган банк ходимларига нисбатан қатъий чоралар кўришга тайёрлигини баён қилди. Мижозлар фаолиятига аралашаётган ходимларни жазолаш кўзда тутилмоқда.