2020 йилга қадар Ўзбекистонда текстил ва енгил саноат йўналишида 80 зиёд лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 13:03, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – 2020 йилга қадар Ўзбекистонда текстил ва енгил саноат йўналишида умумий қиймати $1 млрддан ошиқ бўлган 80 зиёд лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу лойиҳаларнинг ҳаммаси яқинда қабул қилинган 2015-2020 йилларда Текстил ва енгил саноатни ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Режалаштирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши пахта толасини мамлакат ичида қайта ишлаш улушини ишлаб чиқариш умумий ҳажмидан 60% чиқариш ва мамлакат текстил саноати экспорт салоҳиятини 1,8 бараварга оширишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: