2020 йилга бориб Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини $5 млрдга етказиш режалаштирилмоқда
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасини $5 млрдга етказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради КазТАГ ҚР бош вазирнинг матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“2017 йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 30% ўсиб, $1,5 млди ташкил қилди. У йил охирига бориб $2 млрдга етади. Мавжуд ўзаро савдо салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда 2020 йилда унинг ҳажмини $5 млрдга етказиш зарур”, - деди Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин Тошкентдаги ҳукуматлараро музокараларда.
Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим соҳаси бўлган минтақавий ва чегараолди ҳамкорлигининг мавжуд салоҳиятини амалга оширишни қўллаб-қувватладилар. “Шу муносабат билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минтақалараро ҳамкорлик форумини ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватлади. У мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришнинг асоси бўлади”, - деб таъкидланади хабарда.
Икки мамлакат вакилларининг учрашуви доирасида саноат кооперацияси, агро-саноат, ҳарбий-техникавий, аэрокосмик ва транзит-транспорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг сунъий йўлдошлари гуруҳи хизматларини ерни масофадан туриб ҳудудлаштириш ва йўлдошли алоқа учун тақдим этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди”, - деб таъкидлашди матбуот хизматида.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва нефт кимёси соҳаларида савдо уйлари барпо этилди. Машинасозлик ва фармацевтика саноатида савдо уйларини барпо этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
А. Мамин ва Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматовларнинг ишчи учрашуви натижалари бўйича тегишли баённома имзоланди.