2020 йилга бориб Ўзбекистон банк тизимини Базель-III тизимига ўтказиш реджалаштирилмоқда

Дата: 12:39, 12-05-2015.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 2015-2019 йилларда ўзбек банк тизими Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги стандарт ва тавсияларини (Базель-III) босқичма-босқич жорий қилади. Ўзбекистон президенти бунинг учун махсус чоралар мажмуини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ислом Каримов томонидан тасдиқланган янги чоралар мажмуи тижорат банкларига қўйиладиган меъёрий талабларни янада такомиллаштиришни, жумладан, капитал етарлилиги ва ликвидилик кўрсаткичлари бўйича янги талабларни назарда тутади. Шунингдек, май охиригача тижорат банклари томониддан жалб қилинадиган фоиз ставкалари механизмлари кейинги йиллардаги инфляция даражасининг давомли пасайиши, Марказий банк қайта молиялаш ставкаси, барқарорлик ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлардан келиб чиқиб ишлаб чиқилади ва тасдиқланади”, – деб таъкидлашди Марказий банк матбуот хизматида.

Глобал қарорсизлик шароитларида маҳаллий банклар учун турли сценарийларни моделлаштиришни ичига олган стресс-тестлар механизми жорий этилмоқда.

Бундан ташқари, узоқ муддатли қарз қимматли қоғозлари, облигациялар чиқариш ҳамда субординацияланган қарзларни фаол жалб қилиш ҳисобига тижорат бианклари ресурс базасини мустаҳкамлаш яқин истиқболдаги муҳим вазифа сифатида белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: