2020 йилга бориб Ўзбекистон барча турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни белгилаш амалиётидан вос кечади
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб Ўзбекистон барча турдаги маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни белгилаш амалиётидан вос кечади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу янгиликни мамлакат ОАВ вакилларига иқтисодиёт вазирлигида маълум қилишди.
Ҳозирда қатор вазирлик ва муассасалар нархларни белгилаш амалиётидан босқичма босқич вос кечишга қаратилган чоралар мажмуи устида ишламоқда. Бундан кўзланган мақсад – макроиқтисодий мувозанатни такомиллаштириш механизмларини сақлашдан иборат.
Ушбу тадбирларнинг асосий мақсади ички бозорда нархлар шаклланишининг бозор механизмларини жорий қилишдан иборат. Хусусан, товарларни пластик карточкалар ва нақдсиз ҳисоб китоб орқали сотишда сотувчилар томонидан нахсларни сунъий равишда ошириш ҳаракатларига жиддий ёндашилади.
Бундан ташқари, товар ва хизматларга тарифлар ва нархлар ўзгариши ҳамда инфляция жараёнларини кузатиш ҳам муҳим вазифалардан бири бўлади.
Эслатиб ўтамизки, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларга нархларни белгилаш амалиёти деганда Монополчи корхоналар давлат реестрига кирган фирма ва компанияларнинг ўз маҳсулоти баҳосини оширганда давлат назорат органига тақдим этадиган декларацияси тушунилади.