2020 йилга бориб Ўзбекистон енгил саноати ишлаб чиқариш ҳажмларини 2 баравардан зиёдга оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб “Ўзбекенгилсаноат” давлат-акционерлик компанияси (ДАК) корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмларини 2 баравардан зиёдга оширган ҳолда, 2015 йилдаги режалаштирилган 3,4 трлн сўмликдан 2020 йилга бориб 6,9 трлн сўмга етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилда Ўзбекистон енгил саноати корхоналари 3,4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бунинг 1,4 трлн сўмлиги халқ истеъмоли молларидир (25% ўсиш). 2020 йилга бориб тармоқдаги ишлаб чиқариш ҳажмлари 6,9 трлн сўмгача кўпаяди. Масалан, фақат матолар ишлаб чиқариш ҳажмлари 459,2 млн кв. метрга етади (ҳозирда 296 млн кв. метр)”, – деди ЎзТАГ мухбирига “Ўзбекенгилсаноат” ДАК техник сиёсат ва прогнозлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аваз Муҳитдинов.
А.Муҳитдиновнинг сўзларига кўра, 2020 йилда компания экспорт ҳажмини $1,5 млрдга чиқариш ниятида.