2020 йилга бориб Ўзбекистон шаҳарлари 100% марказлашган сув таъминотига ўтади

Дата: 16:38, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб Ўзбекистоннинг бутун шаҳарларида аҳолининг марказлашган сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси 100%, қишлоқ жойларда 85-90%, оқава сувларни чиқаришнинг канализацион тизимига эга шаҳарлар ва шаҳар типидаги аҳоли пунктларида 70% ташкил этиши зарур, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу вазифалар Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг “2013-2015 йилларда Ўзбекистон Республикасининг сув таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш ва янада модернизация қилиш чоралари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.
“Правда Востока” газетаси маълумотларига кўра, аҳолини сув билан таъминлашни яхшилаш бўйича узоқ муддатли дастурнинг амалга оширилиши фаол фазага кирди. Бу йили мамлакат бўйлаб ушбу йўналишда етти йирик лойиҳи амалга оширилмоқда. Бу мақсадларда $111,7 млн маблағ сарфланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: