2020 йилга бориб Ўзбекистон тери-пойабзал маҳсулотлари экспортини $150 млнга етказади
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб Ўзбекистон тери-пойабзал маҳсулотлари экспортини 50% кўпайтириб, $150 млнга етказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йилига Ўзбекистонда 7,5 млн жуфт атрофида пойабзал ишлаб чиқарилади. 2015 йилнинг 9 ойида хорижга $79 млнлик маҳсулот жўнатилди, жорий йилда экспорт кўрсаткичлари $100 млнга етади. Ўзбек оёқ кийимларининг етакчи импортчилари орасида Хитой (39%), Россия (12%), Туркия (11%), Ҳиндистон ва Қозоғистон (9%) бор”, – деб таъкидлашди “Ўзбекчармпойабзали” уюшмасида.
Бугунда Ўзбекистон тери хом-ашёсини ички қайта ишлашни ва тайёр маҳсулот экспортини кўпайтириш дастурини амалга оширмоқда. Ҳозирда олиб кетилаётган маҳсулотнинг 65% тери ва фақат 22% тайёр маҳсулотлар. Қолгани ярим тайёр маҳсулотларга тўғри келади.