2020 йилга бориб Ўзбекистон углеводородлар қазиб олишни 1,9% кўпайтиради
Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2020 йилга бориб углеводородлар қазиб олишни 2014 йил якунларига қараганда 1,9% кўпайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси (МХК) материалларига асосланган ҳолда.
“2019 йилда йиллик ҳисобда углеводородлар қазиб олиш 2014 йил билан солиштирганда 1,9% ошади, жумладан, табиий газқазиб олиш 2% кўпаяди”, - деб кўрсатилади холдингнинг Oil Gas Uzbekistan-2015 халқаро кўргазмасида тарқатилган материалларида
Айни пайтда 2014 йил якунлари бўйича ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳали очиқланган эмас. Компания маълумотларига кўра мамлакат раҳбариятига Ўзбекистон нефтегаз тармоғини 2015-2019 йилларда ривожлантириш дастури тақдим этилган.
“Ушбу дастурни амалга ошириш 2015-2019 йилларда заҳиралар миқдори ўсишини 468,7 млн тонна шартли ёқилғига, шу жумладан, табиий газ бўйича 365 млрд кубометр ва суюқ углеводородлар бўйича 31,7 млн тоннага қадар ўсишини таъминлайди”, - дейилади материалларда.
“Ўзбекнефтегаз” МХК қувватлари ҳозирда йилига ўртача 70 млрд куб. метр табиий газ ва 8 млн тонна ҳажмида суюқ углеводородар қазиб олишни таъминлайди.
Холдинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда углеводородларнинг аниқланган заҳиралари 2015 йил 1 январ ҳолатига келиб 2,5 млрд тонна шартли ёқилғини ташкил қилиб, унинг 65% табиий газ заҳираларига тўғри келади.