2020 йилга бориб Ўзбекистонда болалар ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил қилиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:39, 19-02-2019.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – 2020 йилга бориб Ўзбекистонда болалар ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил қилиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида​”ги қаррида кўзда тутилган.

“Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Ўзқурилишматериаллари” АЖнинг 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактабларини босқичма-босқич ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин”, - дейилади ҳужжат матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, 2 ҳафта муддатда аниқ ер участкалари ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳудудида болалар-ўсмирлар от спорти мактабларини ташкил этиш, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактабларини ташкил этиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига топшириш учун уларнинг рўйхатини шакллантирилади. Уч ой муддатда энг яхши таклифлар танлаб олинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги 2019-2020 йилларда Федерация кўмагида от спорти мактаблари ҳамда клубларини ташкил этиш ва ўз тасарруфида бўлганларини такомиллаштириш чораларини кўрсин, шунингдек, идоравий мансуб йилқичилик ва спорт базаларини уларда ёшларни от спорти билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида барча учун очиқ бўлган секциялар ҳамда тўгаракларни ташкил этган ҳолда модернизация қилиш топширилди.

Сурат манбаи: unserort.de

Янгилик билан ўртоқлашиш: