2020 йилга бориб Ўзбекистонда уяли алоқа абонентлари сони 27 млндан ошади

Дата: 16:18, 09-03-2016.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Яқин беш йил ичида Ўзбекистонда уяли алоқа тармоқларини ривожлантириш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Натижада уяли алоқа абонентлари сони 27 млндан ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳукумат прогнозларига мувофиқ, уч йирик алоқа операторлари 5875 базавий станциялари қуришни режалаштирганлар. Энг сўп станциялар “УзМобайл” Миллий алоқа оператори тармоғида қурилади (яқин 2 йил ичида 3680 станция). Жорий йил бошигача йирик вилоят марказлари ва ҳудудларда 1,5 минг станция қурилади, 2017 йилда яна 2180 станция барпо этилади. Ишларнинг умумий қиймати $220 млнга баҳоланган. Ускуналарнинг хитойнинг телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчилари бўлган ZTE ва Huawei етказиб беради.

Скандинавиянинг TeliaSoneraсига қарашли ҳамда сотувга қўйилгани айтилаётган Coscom МЧЖ ХК (Ucell бренди) 969 базавий станциялар қуришни кўзда тутмоқда. Фақат 2016 йилда бу ишга $37 млн йўналтирилади.

Beeline номида ишловчи  Unitel алоқа оператори (Vimpelcom Ltd холдингига қарашли) йилига 250тадан, жами 1226 базавий станциялар қуришни режалаштирмоқда. Компаниядан маълум қилишларича, жорий йилда бу мақсадларга $60 млн атрофида сарфланади.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда уяли алоқа фойдаланувчилари сони 22 млн кишидан ошган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: